22 Декабр 2022 йил 393

Бешариқ тумани қора молларни сотиб олиб, пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бешариқ тумани. 2022 йилнинг 25 ноябрь куни Ю.О М.У.нинг ишончига кириб, сотмоқчи бўлган икки бош қора молларини 11.800.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини бир ҳафта муддат ичида беришини ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган қора молларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech