2 Июл 2022 йил 360

Бешариқ ҳамда Фурқат туманларида Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти иштирокида жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактик ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-амалий тадбир ўтказилди

Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари, полковник И.Тиллаев ҳамда полковник М.Саттаровлар иштирок этиб, Республика идоралараро ишчи гуруҳининг Фарғонада олиб борган ўрганишлари якуни бўйича берилган топшириқлар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилдилар.

Таъкидланганидек, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига шароит яратиб берган омиллардан бири криминоген вазиятни тўғри баҳоламаслик, жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлини тўғри йўлга қўйилмаганлигини, маҳалла фаолларида воқеа-ҳодисага дахлдорлик ҳиссини етишмаслиги ҳисобланади.

Бу борасида айниқса профилактика инспекторларининг масъулияти катта эканлиги алоҳида қайд этилди. Бундан буён, профилактика инспектори хонадонма-хонадон юриб фуқароларга ўзини таништириб, боғланиш учун телефон рақамларини қолдириши шарт, дейилди йиғилишда.

Жойлардаги профилактика хизматлари томонидан тунги хизматларни тизимли ташкил этиш, жиноят қилишга мойил шахслар билан манзилли ишлаш ва уларга таъсир чораларини қўллаш орқали жиноятлар салмоғини камайтириш мумкин.

Тадбир давомида тергов амалиёти самарадорлигини янада кучайтириш бўйича таклифлар ўртага ташланиб, бажарилган ишлар кўриб чиқилди. “Е” материал дастурий таъминотидан келиб тушган ҳар бир хабар ва ҳодисалар асосида терговга қадар текширувни юритиш тартиб қоидалари, терговга қадар текширувни юритишда вилоятда ягона амалиётни жорий қилиш мақсадида процессуал ҳужжат намуналари ишлаб чиқилганлиги, ушбу процессуал ҳужжатларнинг афзалликлари ҳақида маълумотлар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech