25 Январ 2023 йил 413

Бешариқ туманида пластик картадан пул ечиб олган шахс аниқланди

Бешариқ тумани.Б.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 04 октябрь кунидан 31 октябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик картасига компьютер тизими орқали рухсатсиз кириб, унинг пластик картаси ҳисобида бўлган 45.603.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Т содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech