Бешариқ туманида клиникага тегишли дўконга ўғирликка тушган шахс қўлга тушди
Бешариқ тумани. 14 август куни И.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 август кунидан 14 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс Наъмуна қишлоғи марказида жойлашган клиникага тегишли дўкон ичидаги растаси тортмасида бўлган тегишли бўлган 300 АҚШ доллари ва 1.100.000 сўм пулларини деразасини ойнасини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, ўғирлаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш.О содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати