25 Март 2024 йил
1543
Бешариқ тумани ҳудудида ИИБ ходимлари томoнидан тунги хизматлар олиб борилмоқда
Мазкур тунги хизматга жалб қилинган ходимлар томонидан тунги вақтларда бемақсад юрган шахслар аниқланиб, ушбу фуқароларни шахсига ойдинлик киритилиб, улар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этмасликлари тўғрисида расман огоҳлантирилди.
Тунги хизмат давомида жами
11 та маъмурий ҳуқубузарликлар аниқланди шундан, 6 та спиртли ичимлик истеъмол қилиш,
5 та бошқа турдаги ҳуқуқбузарликлар. Ўтказилган тадбирлар давомида фуқароларга автомашина,
велосипедларни, чорва ҳайвонлари ва бошқа буюмларини қаровсиз ва назоратсиз қолдирмасликлари
бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Туман ҳудудидаги ўқув муассасалари, савдо дўконлари ва ташкилот қоровулларини
хизмат вақтида ҳушёрлиги текширилиб, хизмат вақтида ҳушёр туришликлари тўғрисида
огоҳлантирилди.
Тадбир давомида жами 129 та объектлар яъни, 36 та умумий овқатланиш шахобчалари,
17 та кўнгилочар масканлар, 38 та мактаб ва болалар боғчалари иситиш тизимлари ҳамда
38 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари текширилди.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Тунги хизмат ҳар куни кучайтирилган тартибда туманнинг барча ҳудудларида хизмат
олиб бормоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати