29 Март 2024 йил 1691

Барчамизга яхши маълумки, дунёда тинчлик ва осойишталикдан азизроқ неъмат ва бебаҳо бойлик йўқ. Бу неъмат эса ўзи ўзидан юзага келмайди

Ҳуқуқ-тартибот органларининг ўзаро ҳамкорликдаги хизматлари, фуқароларнинг хушёрлиги, жамоат хавфсизлиги ҳамда қонунларга итоаткорлиги бу неъматнинг асосий омилидир.

Ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бевосита ички ишлар органлари ходимлари олдига катта масъулият юклайди.

Ўз оромидан, тинчидан, ҳузур-ҳаловатидан, керак бўлса, ўз жонидан ҳам кечиб юртимизда осойишталикни сақлаб турган ички ишлар органлари ходимларининг жиноятчиликка қарши курашиш, унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги машаққатли хизматлари эса эътироф этишга лойиқдир.

Айни кунларда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси, унинг таркибий тузилмалари ва соҳавий хизмат ходимлари зиммаларига юклатилган вазифаларни намунали бажариб, фуқароларимизнинг осойишта яшашини таъминламоқда.

Шу мақсадда бевосита вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти бошчилигида кундузги ва тунги тезкор профилактик тадбирлар, рейдлар, ҳуқуқий тарғибот ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

Йўл патрул ва патрул пост хизмати ходимлари ҳамда Миллий гвардия ҳарбий ҳизматчиларининг мустаҳкам ҳамкорлиги йўлга қўйилган бўлиб,  аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, истироҳат боғлари, кўнгилочар масканларда қўшимча патруллик гуруҳлари ва мобил постлар ташкил этилган.

Олиб борилаётган тарғибот тадбирлари давомида  ҳар бир фуқаронинг ҳушёрлигини янада ошириш, бегона ва шубҳа уйғотувчи шахсларга бефарқ бўлмаслик, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланмоқда.  

Огоҳлик - давр талаби. Ички ишлар органлари ходимлари туну кун аҳоли тинчлиги учун хизмат олиб бораркан, бунга жавобан фуқароларимиз ҳам ҳамиша хушёр ва сергак, қонунбузарликларга қарши муросасиз муносабатда бўлиши керак.

Зеро, аҳиллик ва ўзаро ҳамжиҳатлик бор жойда тинчлик, осойишталик ҳамда тараққиёт бардавом бўлади.

Шуни асло унутмайлик!

Text to speech