8 Июл 2022 йил 391

Банк олдида қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. С.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 04 июль куни номаълум шахс Шохрухобод кўчасида жойлашган банк биноси олдидаги велосипедлар қўйиш учун мўлжалланган жойда қаровсиз қолдирилган нархи 1.800.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech