10 Феврал 2023 йил 394

Бағдод туманида йўловчининг ёнида гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди

Бағдод тумани. 2023 йил 02 февраль куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида туман марказида жойлашган деҳқон бозорида кетаётган Х.А тўхтатилиб уни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда спорт кийими чўнтагидан 2 дона “Спички” номли гугурт қутисига солинган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech