13 Август 2021 йил 423

Бағдод туманида хонадондан сув насосини ўғирлаган шахс аниқланди

 

Бағдод тумани. 10 август куни Пахта қишлоғида яшовчи Т.Х исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 09 август куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ховлисида бўлган сув насосини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.С содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech