Бағдод туманида хонадондан 10.000.000 сўм пулларни ўғирлаган аёллар қўлга тушди
Бағдод тумани. Ирғоли маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Х.Қ ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 26 май куни номаълум шахс яшаш хонадони ётоқхонаси дераза ойнасини синдириб, ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхона диван остида бўлган жами 10.000.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни И.Х ва Ж.М имли аёллар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати