12 Октябр 2022 йил
431
Бағдод туманида вояга етмаган шахс 200.000 сўм пулларни ўғирлаб жавобгарликка тортилди
Бағдод тумани. Ғ.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 03 октябрь куни номаълум шахс Самандарак маҳалла ҳудудида жойлашган биносидаги қурилиши тугалланмаган хонасида қаровсиз қолдирилган 200.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган И.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати