13 Март 2023 йил 383

Бағдод туманида савдо дўконидан пул ва телефон аксессуарларини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Бағдод тумани. Фуқаро Й.Р ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 21 февраль кунидан 22 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қўшчинор кўчасидаги автошохбекат биносида жойлашган аксессуарлар савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўконидан жами 19.000.000 сўм пуллари, 2.000 АҚШ доллари, 1.480.000 сўмлик “РедМИ А1+” русумли уяли телефон аппарати, 150.000 сўмлик телефон қувватлагич, 46.000 сўмлик 8 ГБ флешка, 30.000 сўмлик 8 ГБ флешка, 10.000 сўмлик телефон қувватлагич кабелини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech