30 Май 2023 йил 389

Бағдод туманида савдо дўкон ғазнасидан пул ва телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Бағдод тумани. Фуқаро М.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 21 май кунидан 22 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Қоракўл маҳалла ҳудудида жойлашган савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, дўкон ғазнасида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “IPHONE-5” русумли телефон аппарати ва 3.900.000 сўм пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.Х содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech