26 Май 2023 йил 385

Бағдод туманида “Redmi 8 pro” русумли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди

Бағдод тумани. Фуқаро А.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 15 май кунидан 16 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс Ойдинбулоқ маҳалла ҳудудида жойлашган қўшимча томорқасидаги қурилиши тугалланмаган хонадони олдида сўри устидаги ёстиғи остидан 1 дона нархи 2.000.000 сўмлик “Redmi 8 pro” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Т содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech