Бағдод туманида оғуфуруш қўлга олинди
Бағдод тумани.9 май куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, М.А Олтиариқ тумани Иттифоқ МФЙ ҳудудида 250.000 сўм пуллар эвазига “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланди.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати