4 Апрел 2022 йил 448

Бағдод туманида меҳмон мезбонни тунади

Бағдод тумани.15 март куни Қ.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига меҳмонга келиб, меҳмонхонасида бўлган нархи 1.800.000 сўмлик “Samsung А6” русумли уяли телефон аппарати ва 500 АҚШ долларини ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech