18 Март 2023 йил 357

Бағдод туманида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Бағдод тумани. 2023 йилнинг 11 март куни, туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Дашт массивидаги фермер хўжалиги дала шийпони кўздан кечирилганда, фермер хўжалиги ишчиси Й.З дала шийпони ётоқхонаси ва ошхонасида “марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech