22 Август 2022 йил 537

Бағдод туманида гиёҳвандлик воситаларини сақлаган шахс қўлга тушди

Бағдод тумани.2022 йилнинг 12 август куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Шўроқер маҳалла ҳудудида яшовчи Д.В.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ҳовлисида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech