18 Май 2022 йил 430

Бағдод туманида гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётган шахс аниқланди

Бағдод тумани.10 май куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Зафаробод қишлоғида яшовчи М.Ш исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 75 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech