Бағдод туманида фуқаронинг чўнтагидан 5.300 АҚШ долларини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Бағдод тумани. 24 август куни А.А ИИБга мурожааат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Дўрманча МФЙ ҳудудида жойлашган ҳайвон бозорида чўнтагида бўлган 5.300 АҚШ долларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а,б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати