7 Октябр 2021 йил 378

Бағдод туманида фуқародан вақтинча фойдаланиш учун уяли телефон аппаратини олиб қайтиб бермаган шахс қўлга олинди

Бағдод тумани. 27 сентябрь куни О.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 17 сентябрь куни номаълум шахс ишончига кириб, нархи 2.100.000 сўмлик “Samsung А11” русумли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб бериш шарти билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.С содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech