8 Сентябр 2021 йил 370

Бағдод туманида “Дамас” русумли автомашинасини фуқарога сотиб ҳужжатларни расмийлаштириб бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бағдод тумани. 30 август куни фуқаро Ҳ.Ғ. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг апрель ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган “Дамас” русумли автомашинани 4.500 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 2.500 АҚШ доллар пулларини олиб, қолган 2.000 АҚШ доллар пулларни автомашина ҳужжатларини расмийлаштириб бергандан сўнг беришга келишиб, берган ваъдасини бажармасдан ҳужжатларни расмийлаштириб бермасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Н. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech