24 Феврал 2023 йил
411
Бағдод туманида чойхонада “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди
Бағдод тумани. 2023 йилнинг 18 февраль куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида А.Н.га қарашли Муқумий маҳалла ҳудудида жойлашган чойхона холислар иштирокида кўздан кечирилганда, чойхонадаги кофе солинадиган идиш ичида 1 дона “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати