Бағдод туманида аёлга тегишли пластик картани бошқариш имкониятини қўлга киритиб, ҳисобида бўлган пулларини ўғирлаган шахс жавобгарликка тортилди
Бағдод тумани. 24 ноябрь куни О.Б исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 20 ноябрь куни номаълум шахс туман марказида банкоматда унутиб қолдирган тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картасини бошқариш имкониятини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 1.200.000 сўм пулларини яширин равишда қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш.Қ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати