24 Март 2022 йил 611

Бағдод туманида автомашина олиб қочган шахслар қўлга олинди

Бағдод тумани. 22 март куни соат 03:14 ларда М.Т., И.С ва Ш.С.лар бир гуруҳ бўлишиб, Қўқон шаҳрида таксислик қилувчи Т.Л.ни чақиришиб унга тегишли бўлган “Spark” русумли автомашинасига йўловчи сифатида чиқишиб, Дўрмонча қишлоғи ҳудудида келишиб автомашинани тўхтатишиб жабрланувчи Т.Л.ни уришиб, “Spark” русумли автомашинасини олиб қочиб, воқеа жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Т., И.С ва Ш.С.ларга нисбатан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “б,в,г” бандлари (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: