9 Сентябр 2022 йил
513
Бағдод туманида автомашина олиб қочган шахс қўлга олинди
Бағдод тумани.06 сентябрь куни С.Ж Мустақиллик кўчасида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган М.М.га тегишли “Sinotruk Hoka” русумли юк автомашинасини олиб қочиб, ушбу транспорт воситасини Дўстлик кўчасига очиқ ҳолатда ташлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати