Бағдод туманида 200 тонна цемент маҳсулотларини сотиб олиб пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Бағдод тумани. 2021 йилнинг 05 октябрь куни фуқаро Х.Э ИИБга мурожаат қилиб, унда 2017 йилнинг декабрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган 200 тонна цемент маҳсулотларини 70.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, цемент маҳсулотларини олиб кетиб, пулларини 2018 йилнинг март ойига қадар беришни айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан цемент маҳсулотларини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати