22 Июн 2022 йил 409

Бағдод тумани ички ишлар бўлимида “Интизом ойлиги” доирасида кўплаб маънавий-маърифий, тарбиявий аҳамиятга эга тадбирлар ташкил қилинмоқда.

Жумладан, туман ички ишлар бўлими ходимларининг ота-онаси ҳамда оила аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилиш ҳам ушбу ойлик доирасида ташкил этилгани билан аҳамиятли бўлди.

Тадбирда сўзга чиққанлар ички ишлар органларида ўтказилаётган “Интизом ойлиги”дан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида тўхталиб, ҳар бир ходим кундалик хизмат фаолиятида қатъий тартиб-интизомга амал қилса, албатта, муваффақиятга эришишини таъкидладилар.

Ички ишлар органи ходими муомала маданиятида бошқаларга ўрнак бўлиши, салбий иллатлардан йироқ юриши кераклиги алоҳида қайд этилди.

Тадбир якунида хизматда ижобий натижаларни қўлга киритиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-онасига миннатдорчилик билдирилди.

Туман ахборот-кутубхона маркази ходимлари билан хамкорликда ўтказилган давра суҳбати, малакали психолог Ғўзал Алиева иштирокидаги “Шахсни маънавий соғломлаштириш, маънавий тахдидларни бартараф этиш ҳамда ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш” мавзусидаги психологик тренинг ҳам “Интизом ойлиги”нинг юқори савияда ўтишига хизмат қилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech