Бағдод туманида гиёҳвандлик ўсимликларни парваришлаб келаётган шахс аниқланди
Бағдод тумани. 2023 йилнинг 23 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Самарқанд маҳалла ҳудудида яшовчи И.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 7 туп кўкнори ҳамда 6 туп “каннабис” ўсимликларни парваришлаб келаётганлиги аникланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати