21 Апрел 2020 йил 617

Бағдодда гиёҳванд моддасини пуллаган шахслар қўлга олинди

Бағдод тумани. 15 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида А.Ч. таниши Ғ.О. билан тил бириктириб, “махсус харидор” га 35.000 сўм эвазига “Гашиш” гиёҳванд моддасини сотган вақтда ушланиб, гиёҳвандлик воситаси далилий ашё тариқасида олинган. 

Ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, А.Ч. ва Ғ.О.ларга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech