Бағдод туманида кабобхонадан 500.000 сўм пулларини ўғирлаган шахс аниқланди
Бағдод тумани. Фуқаро Н.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 27 июнь куни номаълум шахс Муқумий маҳалла ҳудудида жойлашган кабобхонадаги савдо растаси устида қаровсиз қолдирилган 500.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган А.С ва О.А содир содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати