18 Декабр 2023 йил 1966

Бағдод туманида “Долзарб 40 кунлик”   тезкор- профилактик тадбирлари юзасидан йўриқнома ўтказилди

Фарғона вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати раҳбари, подполковник Фарруҳ Усаров томонидан ўтказилган тунги йўриқномада туман ИИБ шахсий таркиби, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда тунги хизмат давомида ўтказиладиган тезкор тадбирлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда пробация йўналишларида амалга оширилиши зарур  бўлган устувор вазифалар яна бир бор тушунтирилди. 

Шунингдек, вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан жамоатчилик назорати масканлари фаолияти ҳамда тунги хизмат жараёни бевосита жойига чиққан ҳолда   ўрганилди.

Шу куни тадбирга жалб этилган ходимлар томонидан 452 та хонадонлар текширилиб, алоҳида тоифадаги 221 нафар шахслар билан суҳбат ўтказилди.

57 та маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. 1 та ҳолатда пиротехника воситаларининг савдосига чек қўйилди.  Тазйиқ ва зўравонликка учраган 2 нафар аёлга ҳимоя ордери берилди. 1 нафар шахс совуқ қурол олиб юрганлиги аниқланди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналишиди ўтказилган махсус тадбирлар давомида 60 та қоидабузарлик аниқланди. 60 та транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.

Тадбирлар давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech