19 Октябр 2021 йил 370

Бағдод туманида аёлнинг пластик картасидан яширинча пуллларни ечиб олган шахс қўлга тушди

Бағдод тумани. 21 сентябрь куни У.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб. унда 2021 йилнинг август ойида номаълум шахс тегишли банк томонидан берилган пластик карта ҳисоб рақамига рухсатсиз кириб, картадаги 699.000 сўм пулларини яширин равишда ечиб олиб, талон-торож қилганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech