29 Ноябр 2022 йил 415

Аёлнинг хонадонидан 3 қоп мисларни ўғирлаган вояга етмаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Олтиариқ тумани. Шарқ маҳалла ҳудудида яшовчи И.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 28 октябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ертўласидан нархи 10.500.000 сўмлик 3 қоп мисларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтираиқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.И содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech