30 Сентябр 2022 йил 482

Аёлнинг пластик картасидан алдов йўли билан пуллларини қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

Фарғона шаҳар.2022 йилнинг 23 август куни М.А телеграм тармоғи орқали К.М.нинг ишончига кириб, ўзини “Click” ходими эканлигини айтиб, пластик картасини химоялаб беришини айтиб, карта рақамларини қўлга киритиб тегишли банк томонидан берилган пластик картасидан жами 9.100.000 сўм пулларни ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech