14 Октябр 2022 йил 370

Аёлнинг пластик картасидан 13.500.000 сўм пулларни ечиб олган эркак қўлга олинди

Тошлоқ тумани. А.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 22 июнь куни номаълум шахс телеграм тармоғи орқали ишончига кириб, тегишли банк томонидан берилган пластик картасидан жами 13.500.000 сўм пулларни ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни А.Ў содир этганлиги аниқланиб, тергов давомида Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” бандига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech