26 Декабр 2022 йил
400
Аёлнинг пластик картасидаги пулларни алдов йўли билан ечиб олган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар. Я.Л исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 10 октябрь куни номаълум шахс Фарғона шаҳар марказида жойлашган банкоматдан пул ечаётган вақтида унга ёрдам беришини айтиб, 100.000 сўм пулларини ечиб бериб, қолган 500.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олиб қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.У содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати