26 Декабр 2022 йил 400

Аёлнинг пластик картасидаги пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган эркак

Риштон тумани.М.А исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 24 ноябрь куни номаълум шахс телеграм ижтимоий тармоғи орқали танишиб, ўзини банк ходими эканлиги ва банкдан 27 фоизлик 10.000.000 сўмгача онлайн кредит чиқариб беришда амалий ёрдам беришини ёлғондан айтиб, унинг турмуш ўртоғи А.А номига расмийлаштирилган пластик карта рақамлари ва махфий паролларини олиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 7.713.115 сўм ва 4.711.218 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан ўтказиб олганлиги билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Д содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech