Аёлнинг чўнтагидан уяли телефон аппаратини ўғирлаган киссавур фош бўлди
Фарғона шаҳри. Т.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс Фарғона шаҳар “Деҳқон” бозорига харид учун келган вақтида эгнидаги кийими чўнтагидан нарҳи 1 100 000 сўмлик “Samsung A10” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув харакатлари давомида ушбу жиноятни Фарғона туманида яшовчи О.Н исмли шахс содир этганлиги аниқланиб, ундан жабирланувчига тегишли бўлган “Samsung A10” русумли уяли телефон аппарати далилий ашё тариқасида олинган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати