10 Июл 2025 йил 220

Фарғонада аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ҳамда Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Фарғона шаҳар “Ёшлар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Ҳуқуқ Тартибот Маскани”да очиқ мулоқот ўтказишди.

Тадбирда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, маҳалла етакчилари, ижтимоий соҳага алоқадор мутасаддилар ҳамда фуқаролар иштирок этди. Мулоқот давомида ҳудуддаги аёллар ва оилалар дуч келаётган муаммолар, уларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва амалий механизмлари муҳокама қилинди.

Мутассадилар жойлардаги “Ҳуқуқ Тартибот Масканлари” фаолиятини янада кучайтириш, аёлларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, зўравонликка қарши курашиш ва ижтимоий ҳимояни кучайтириш масалаларида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Учрашув якунида масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech