14 Феврал 2023 йил 351

Аёллар жинояти - жамият ҳалокати

Гулистон шаҳарчасидаги Маданият марказида Бағдод тумани ички ишлар бўлими, туман оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда "Аёллар жинояти - жамият ҳалокати" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда, Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторининг мавзу юзасидан маърузаси тингланди.

Ҳамкор ташкилотлар билан олдинда турган устивор вазифалар белгилаб олинди.

Маданият бўлими томонидан намойиш қилинган концерт дастурида пробация ҳисобида турган ва бадиий ижодга қизиқувчи аёлларнинг чиқишлари ҳам йиғилганларда яхши таассурот қолдирди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech