13 Сентябр 2022 йил 410

Автураргоҳ қоровулхонасидан пул ўғирлаган вояга етмаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар.К.Б ИИБга мурожаат қилиб, унда 28 август куни номаълум шахс Фаробий кўчасида жойлашган автотураргоҳ қоровулхонасига ғайриқонуний равишда кириб, 2.500.000 сўм пулларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шаҳар ИИБ ЖҚБ томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Қ.Х содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech