5 Апрел 2023 йил 568

Автомашинасини таъмирлатишни баҳона қилиб, аёлнинг пулларини алдаб қўлга киритган шахс қамоққа олинди

Қўқон шаҳар. Қ.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2018 йилнинг июль ойида номаълум шахс ишончига кириб, автомашинасини таъмирлатиш учун қайтариб бериш шарти билан 3.600 АҚШ долларини алдов йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёдларига сарфлаб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Қ.Т содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: