26 Октябр 2022 йил
416
Автомашинасини сотишини айтиб танишини пулларини алдов йўли билан қўлга киритган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Фарғона шаҳар.2022 йилнинг август ойида М.С Қиргули мавзесида жойлашган кафеда таниши С.Х билан кўришиб унга “Спарк” русумли автомашинаси арзон нархда олиб беришини айтиб ундан жами 2.000 АҚШ доллари пулларини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати