17 Декабр 2022 йил 366

Автомашина устахонасидан қаровсиз қолган телефонни ўғирлаган вояга етмаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фарғона шаҳар. Фуқаро А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йил 13 ноябрь куни номаълум шахс шаҳарда жойлашган автомашина устахонасидаги стол устида қаровсиз қолган 1.500.000 сўмлик “Samsung A-40” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғрилаб воқеа жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech