14 Сентябр 2022 йил 371

Автомашина салонидан радарга қарши мосламани ўғирлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар.Қ.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 05 сентябрь кунидан 06 сентябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Хўқандий мавзесида ҳудудида жойлашган кўп қаватли уй олдида қаровсиз қолдирган “Lasetti” русумли автомашина салонида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик радарга қарши мосламасини ўғирлаб, ҳодиса жойдан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Х.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech