7 Декабр 2022 йил
394
Автомашина салонидан аккумулятор ўғирлаган шахс қўлга тушди
Фарғона шаҳар.Фуқаро Ё.Ф ИИБга мурожаат қилиб, 2022 йилнниг 12 ноябрь куни ноъмалум шахс Табассум кўчасида ўзига тегишли бўлган “Spark” русумли автомашина салонида қаровсиз қолган нархи 600.000 сўмлик аккумуляторини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Т.Б ва Ғ.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати