25 Март 2020 йил 776

Автомашина олиб қочган шахс ушланди

Данғара тумани. 2020 йил 24 март куни Данғара тумани ИИБга фуқаро Х.Ш. мурожаат қилиб, шу куни соат 21:00 ларда “Сobalt”  русумли автомашинасини Тошкент кўчасида жойлашган “Мўмиё” номли дорихона рўпарасига қўйиб, дорихонага кириб кетган вақтида, автомашинаси номаълум шахслар томонидан олиб қочиб кетилганлигини, бироздан сўнг, автомашинаси шу туманнинг “Агросаноат” касб-ҳунар коллежи олдида пачоқланган ҳолатда аниқланганлигини, шу билан бирга, автомашинасида бўлган 10.400.000 сўм пуллари ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида мазкур жиноят Ж.С. ва Ю.М.лар томонидан содир этилганлиги аниқланиб, улардан тегишли тартибда ўғирланган пуллар далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.С. ва Ю.М.лар процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги жиноятни содир этган шахсга нисбатан жиноят кодексида 10 йилдан 15 йилгача озодликдан махрум этиш билан боғлиқ жазо қўлланилиши қонунда кўзда тутилган.




Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech