11 Октябр 2022 йил 396

Марғилон шаҳрида аукциондан ер майдони олмоқчи бўлган шахс 31.000.000 сўм пулларига алданди

Марғилон шаҳар.2022 йилнинг август ойида Мурувват кўчасида яшовчи М.Н Г.Б.нинг ишончига кириб, унга аукциондан ер майдони олиб беришини айтиб, жами 31.000.000 сўм миқдоридаги пулларини олиб, фирибгарлик йўли билан пулларини қўлга киритиб ваъдасини бажармаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech