10 Март 2022 йил
444
Фарғона вилоятида терговдан яширинган 2 нафар шахслар қўлга олинди
10.03.2022 йил куни Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган У.Д.ни қўлга олишди.
Шунингдек, Бешариқ тумани ИИБ ТЭҚКБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бешариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.Н.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати